Якшанба, 19.05.2024, 12:20
Салом сизга Гость
RSS
Qizlar uchun sayt

Dunyo erkaklarning qo'lida, erkaklar esa ayollarning qo'lida

Сайт менюси
БЎЛИМЛАР
Оммавий қўшиқлар шеълари [2]
Муҳаббатим [3]
Хазил шеърлар/Hazil she'rlar [0]
Ёш шоирларимиз шеърлари/Yosh shoirlarimiz sherlari [0]
кириш учун форма
Бош саҳифа » Қизиқарли мақолалар ва материаллар » Шеърлар » Муҳаббатим

Шоир Аҳад Қаюм ҳаёти хусусида

Шоир Аҳад Қаюм ҳаёти хусусида

Аҳад Қаюм 1987 йил 15 июнда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов қишлогида туғилган. 2004-2008 йилларда Тошкент Давлат Ахборот Технологиялари Университетида таҳсил олган. Шу билан биргаликда "Муҳаммад Юсуф” номидаги адабий ижтимоий фонд қошида "Олтин қалам” газетасида муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаб, бадиий ижод билан шуғулланган. Аҳад Қаюмнинг қатор шеърлари таниқли кўшиқчилар томонидан куйлаб келинмоқда. Аҳад Қаюм "Шу Ватан” қўшиғи учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг махсус сертификати билан тақдирланган. У "Жийда гули” телесерияли учун ёзилган махсус шеърлар ва қўшиқларнинг. Шунингдек 2010 йилдаги темирйўлчилар мадҳиясининг ҳам муаллифидир. "Яна соғиндим, яна” қўшиғи 2009 йилда "энг яхши соғинч ҳақидаги қўшиқ” ва "йилнинг энг хит таронаси” деб эътироф этилган, 2010йилда ёш ижодкорнинг "ЯНА СОҒИНДИМ, ЯНА” номли илк тўплами ҳам нашрдан чиққан...

Ҳозирда у Мусахон Нурматов, Азиз Ҳудойқулов, Нодир Арақулов, Нодир Умаров, Озодбек Назарбеков, Абдуҳошим Исмойилов, Зулайҳо Бойхонова, Мансурхон Нурматов, Ботир Қодиров, Хуршид Расулов, Ғуломжон Ёқубов,Гиос Бойтоев, Дилшод Раҳмонов, Дилдора Ниёзова, Анвар Ғаниев, Анвар Санаев, Анвар Собиров, Абдували Ражабов,"Сарбон” гуруҳи, Шуҳрат Қаюмов, Улмас Оллоборганов, Сойиб Ниёзов, Сардор Раҳимхон, Апишер Файз, Шерали Жўраев, Шоҳжаҳон Жўраев, Зоҳиршоқ Жўраев, Сарвара, Ойбек Ҳамроқулов, Отабек Раҳим, Баҳром Назаров, Жасур Умиров, Жалил Мавлонов, Акбар Атамуҳаммедов, Жамшид Ниёзов, Фарруҳ Комилов, Зиёда, Даврон Эргашов, Самандар Ҳамроқулов, "Уммон” гуруҳи, "Парвоз” гуруҳи, Божалар" гуруҳи, Каниза каби санъаткорлар билан доимий ижодий ҳамкорлик қилмоқда. Аҳад Қаюм бугунги кунда ижодини актёрлик ва қўшиқчиликда давом эттирмоқда. У "Ҳаёт жилғалари”да Дамин, "Девона фаришта”да куёв, "Жийда гули", "Богубор орзуларим", "Девона фаришта,” "Умид”, "Сабоқ”, "Дада”, "Сароб”, "Танго ёхуд адашган совчилар”, "Фармацевт", "Етим”, "Оқ кабутар” фильмлари учун ёэилган махсус қўшиқ (саундтрек)ларнинг ҳам матни муаллифидир. 2010 йилда адабиёт ва санъатга ихлосманд ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "АҲАД ҚАЮМ” продюссерлик марказининг раҳбари сифатида фаолият олиб бормоқда.

Узок муддатли юрак хасталигини бошидан кечириб турган бир пайтда ижод майдонида ҳам серқирра ижодкоримиздан янгиликлар бисёр...

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг янги концерт дастурида шоирнинг бир неча янги шеърларидан фойдаланилди. Буларнинг ичидан энг эътиборга тушгани "Синишимни соғинди кимлар”, "Бегим деманг бегойим”, "Буғуборим кел", "Энди севмайман, энди,” "Соғиниб дил хаста бўлдим”,"Чиройлигим”, "Отамга ўхша ўғлим”, "Сени ўйлаб”, "Эй дўст” каби тароналар шулар жумласидандир.

Категория: Муҳаббатим | Қўшди: Dugona (15.12.2012)
Кўрилган: 3473 | Рейтинг: 2.4/8
Излаш
Ҳамкор сайтлар
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz