Якшанба, 19.05.2024, 10:44
Салом сизга Гость
RSS
Qizlar uchun sayt

Dunyo erkaklarning qo'lida, erkaklar esa ayollarning qo'lida

Сайт менюси
БЎЛИМЛАР
Оммавий қўшиқлар шеълари [2]
Муҳаббатим [3]
Хазил шеърлар/Hazil she'rlar [0]
Ёш шоирларимиз шеърлари/Yosh shoirlarimiz sherlari [0]
кириш учун форма
Бош саҳифа » Қизиқарли мақолалар ва материаллар » Шеърлар » Муҳаббатим

Шеър: Cочларинг фатила...

Сочларинг фатила, тўптош ўйнардинг,

Тирноғингда шуъла, манглайингда нур,

Тўптошингни сочиб кетсам йиғлардинг,

«Онамга айтаман, хали қараб тур»

 

Менинг шўхлигимдан зерикди мактаб,

Сен эса чиройли йиғлардинг, қурғур.

Жонимга ёқарди аламли бир гап:

«Онамга айтаман, хали қараб тур»

 

Билардим, ҳеч кимга арз қилмас эдинг,

Ҳаммадан яхши қиз эдинг билардим.

Барибир, сочингдан тортардим сенинг,

Барибир, сочингдан тортгим келарди.

 

Кейин мактаб бизни йиғлаб кузатди,

Сочилиб кетдик-ку тўптошлар каби.

Ҳар тун ёстиғимни ёдинг тузатади,

Исмингни такрорлаб, қабарди лабим...

 

Мени кузатмадинг. Ваъда бермадинг,

Мени сибирларга обкетди шамол.

Мени алдаб юрди чўғли шеърларим,

Мени овунтирди муниса ҳилол.

 

Ярмига етганда узилди эртак,

Кутмасман чиройли хотималарни.

Фақат, дейман, қўлинг ушлаган эркак

Йиғлатмасми, хўрлаб хотираларни?

 

Мен енгим йиртиғин муаллимадан

Яширганим каби, андуҳларимни

Пинҳон тутажакман то охирги дам,

Яшираман қалбим чандиқларини.

 

Энди у туйғулар келмагай қайта,

Энди кетмайди ҳам юзларинг зарди.

Фақат дейман, эй қиз, энг зарур пайтда

Ҳаммасини онанга айтсанг бўларди…

 

Иқбол Мирзо
Категория: Муҳаббатим | Қўшди: Dugona (14.10.2012)
Кўрилган: 2590 | Теги: иқбол, шеър | Рейтинг: 2.2/4
Излаш
Ҳамкор сайтлар
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz